КОНТРАФАКТ МАҲСУЛОТ: СОХТАДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Кундалик ҳаётимизда кийим-кечак, маиший техника, озиқ-овқат ва дори-дармон харид қилаётганда бренд маҳсулотларнинг жуда арзон вариантларига дуч келамиз. Аммо бундай маҳсулотлар контрафакт, яъни бошқа ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, логотипи ёки брендини ноқонуний равишда кўчириб, аслидай кўрсатиб сотиладиган сохта товар бўлиши мумкин.
⚠️ Контрафакт маҳсулотлар:
▪️ соғлиқ учун хавф туғдириши;
▪️ қалбаки техника ёнғин ёки электр токи уришига сабаб бўлиши;
▪️ ҳалол тадбиркорлик ва рақобат муҳитига зарар етказиши мумкин.
🔎 Сохта маҳсулотни қандай аниқлаш мумкин?
Маҳсулотнинг нархи, ўрови ва логотипига эътибор беринг. Бозор нархидан кескин даражада арзон таклиф шубҳа уйғотиши керак.
❗️ Имло хатолари, сифатсиз босма, бренд номидаги ўзгаришлар ҳам қалбаки маҳсулот белгиси бўлиши мумкин.
📱 Маҳсулотдаги ҚР-кодни “Асли Белгиси” мобил иловаси орқали сканерлаб, унинг ҳақиқийлигини текширинг.
Шунингдек, ўткир кимёвий ҳид, сифатсиз материал ва бўёқнинг кўчиши ҳам қалбакиликдан дарак бериши мумкин.
🛡 Харидор сифатида ўзингизни қандай ҳимоя қиласиз?
✅ Ҳар қандай харидда фискал чекни талаб қилинг ва сақланг.
✅ Маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ҳамда кафолат талонини сўранг.
✅ Норасмий Телеграм ва Инстаграм саҳифаларидан харид қилишда эҳтиёткор бўлинг.
❌ Шубҳали маҳсулотни харид қилманг ва тарқатманг.
📢 Агар контрафакт маҳсулот сотиб олган бўлсангиз ёки сотувда қалбаки товарни аниқласангиз, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк департаменти, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва “Солиқ ҳамкор” тизими, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин.
⚖️ Эсда тутинг: контрафактдан ҳимояланиш - нафақат ўз ҳуқуқларингизни, балки соғлиғингиз ва ҳалол бизнесни ҳимоя қилишдир!
✍️ Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси y.f.f.d, доцент v.b. O.Toshev
Boshqa yangiliklar