Кибержиноятчиликка қарши кураш – замон талаби!
Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Кибержиноятчиликка қарши курашиш: келажакка назар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда кибержиноятчиликнинг долзарб масалалари, рақамли далилларни тўплаш, таҳлил қилиш ва суд амалиётида баҳолашнинг ҳуқуқий асослари атрофлича муҳокама қилинди. Иштирокчилар халқаро тажрибалар, инсон ҳуқуқлари стандартлари ҳамда замонавий тергов технологияларидан самарали фойдаланиш услублари билан танишишмоқда.
Мазкур семинар-тренинг кибержиноятларга қарши курашиш бўйича мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг малакасини оширишга хизмат қилмоқда.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ