ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИДА МУҲИМ ЯНГИЛИК

13.08.2026 / 12:35
10
#

Фуқаролик кодексининг 3-моддасига муҳим қўшимча киритилди.
2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ–1158-сон Қонун билан Фуқаролик кодексининг 3-моддаси янги норма билан тўлдирилди. Ушбу ўзгартириш 2026 йил 25 июлдан кучга кирди.

🔹 Нима ўзгарди?
Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Фуқаролик кодексида белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.

👉 Агар Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган бўлса, бундай ҳудуддаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Фуқаролик кодексидаги умумий қоидалардан фарқ қилувчи тартибда тартибга солиниши мумкин.

⚖️ Бу нима учун муҳим?
Мазкур ўзгартириш фуқаролик қонунчилигининг амал қилиш доираси, умумий ва махсус ҳуқуқий режимлар ўртасидаги муносабатни аниқлаштиришга хизмат қилади.
Айниқса, махсус ҳуқуқий режим жорий этилган ҳудудларда мулкий ва шартномавий муносабатларни тартибга солишда ушбу норма муҳим аҳамият касб этади.

📌 Қисқача:
Умумий қоида - Фуқаролик кодекси устувор.
Истисно - Конституциявий Қонун билан махсус ҳуқуқий режим белгиланган ҳолатлар.

🔎 Янги норма фуқаролик ҳуқуқи соҳасида фаолият юритувчи юристлар, судьялар, адвокатлар ва тадқиқотчилар учун алоҳида аҳамиятга эга.

✍🏻Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири v.v.b.,  y.f.f.d (ПҳД), профессор v.b. Э. Сабиров

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097