Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
Жиззах вилоятининг Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) билан ҳамкорликда “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.
29–30 июль кунлари ўтказилган ўқув курсида судьялар ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни аниқлаш ва судда кўриб чиқиш жараёнларига оид замонавий ёндашувлар билан танишдилар.
Машғулотлар давомида кибержиноятчиликка қарши курашишнинг амалий жиҳатлари, рақамли криминалистика имкониятлари, электрон далиллар билан ишлаш усуллари, блокчейн технологиялари, криптоактивлар билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Мазкур курс судьялар ва соҳа вакилларининг ахборот технологиялари билан боғлиқ ишларни самарали кўриб чиқиш борасидаги билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ