Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) ҳамкорлигида “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.
Ўқувлар 11–12 июнь кунлари ўтказилиб, унда судьялар ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни аниқлаш ва судда кўриб чиқиш жараёнларига оид замонавий ёндашувлар билан танишдилар.
Ўқув жараёнида кибержиноятчиликка қарши курашишнинг амалий жиҳатлари, рақамли криминалистика имкониятлари, электрон далиллар билан ишлаш усуллари, блокчейн технологиялари ҳамда крипто-активлар ва бошқа мавзулар бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Якунда иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Мутахассислар мазкур курс судьялар ва соҳа вакилларининг ахборот технологиялари билан боғлиқ ишларни самарали кўриб чиқиш бўйича билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Boshqa yangiliklar
-
СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ — UI GREENMETRIC ХАЛҚАРО РEЙТИНГИДА ТОП-1000 ТАЛИКДАН ЎРИН ЭГАЛЛАДИ
-
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди
-
ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
-
“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”