Автомобиль йўллари соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ЎРҚ-1162-сон Қонун 2026 йил 5 августда қабул қилинди.
✔️Қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантириш, улардан фойдаланиш ва йўл фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
✔️Қонунга кўра, автомобиль йўллари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда хўжалик автомобиль йўлларига таснифланади. Фойдаланиш режимига кўра йўллар бепул ёки пулли бўлиши мумкин.
✔️Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки ҳисобланади ва чекланмаган доирадаги шахсларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган.
✔️Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ажратилган ҳудуднинг минимал кенглиги йўл тоифасига қараб 25 метрдан 80 метргача белгиланади. Шунингдек, йўл бўйи ҳудудида транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланади.
✔️Автомобиль йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.
✍️ Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси y.f.f.d, доцент v.b. O.Toshev