Академияда янги ёндашувлар даври бошланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси мажлислар залида Академия фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда академия раҳбарияти, бошқарув ходимлари, кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-141-сонли Фармони ижроси юзасидан Президент Администратсияси томонидан ўтказилган мониторинг натижалари атрофлича таҳлил қилинди.
Йиғилишда Академия фаолиятини ривожлантиришга қаратилган махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар ва аниқ муддатлар белгиланди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мавзулар, ҳар бир фикр, таклиф ва танқид атрофлича ўрганилиб, улар юзасидан аниқ чоралар кўрилиши лозимлиги қайд этилди. Ўқув, илмий ва ташкилий жараёнлардаги назорат механизмларини янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Академия фаолияти ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда изчил ривожлантириб борилиши қайд этилди.
Boshqa yangiliklar
-
Одил судлов академиясида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
-
Туркий давлатлар суд-ҳуқуқ таълими бўйича халқаро форум бўлиб ўтди
-
ТОШКЕНТДА ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ХАЛҚАРО СУД-ҲУҚУҚ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТАДИ
-
Суд тизимида очиқлик ва самарали коммуникация: махсус ўқув курси ўз ишини бошлади
-
Prezidentimizning yangi Farmoni mamlakatimizda moliyaviy sektorni yangi bosqichga olib chiqadigan hujjat