Янги ўқув йилига тайёргарлик ва ижро интизоми масалалари муҳокама қилинди
Бугун Академияда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва ижро интизоми масалаларига бағишланган ходимлар йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда дастлаб янги ўқув йилини юқори савияда ташкил этиш ва таълим жараёнига тайёргарлик ҳолати юзасидан Академиянинг ўқув-услубий ишлар бўйича проректори D.Aripovning маърузаси тингланди. Унда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, мавжуд тайёргарлик ҳолати ҳамда янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш масалалари бўйича Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети декани X.Azizovning ҳисоботи тингланди.
Муҳокамалар якунида масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Академия жамоаси сафига янги қўшилган ходимлар таништирилди ва уларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиланди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ