Янги ўқув йили олдидан кафедралар фаолияти ўрганилди

03.09.2026 / 18:47
15
#

Бугун Одил судлов академияси ректори бошчилигидаги масъуллар томонидан Академия кафедраларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ҳамда фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида ректор кафедраларда бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар билан бевосита суҳбатлашди. Уларнинг иш фаолияти, янги ўқув йилига тайёргарлиги, яратилган меҳнат шароитлари, мавжуд моддий-техник имкониятлар, шунингдек, таклиф ва мулоҳазалари билан яқиндан танишилди.

Мулоқотларда ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш, фан дастурлари ва ўқув-услубий материалларни такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ошириш, замонавий таълим методлари ҳамда илғор тажрибаларни ўқув жараёнига кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ректор кафедра профессор-ўқитувчиларининг эришган ютуқ ва натижаларини эътироф этиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ташаббускорликни кучайтириш, илмий ва педагогик фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий билим ва технологияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тегишли тавсиялар берди.

Ўрганиш якунида кафедраларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини янада кучайтириш, таълим ва илмий фаолият сифатини ошириш ҳамда профессор-ўқитувчилар учун зарур шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097