ЯНА БИР МУҲИМ МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
04.06.2026 / 13:03
28
Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида томонлар коррупсияга қарши курашиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда мазкур ҳамкорлик коррупсияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий салоҳиятни янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Тадбир якунида Одил судлов академияси ва Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик