ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Одил судлов академиясига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Элчи Юй Сзюн Академия ректори Шерзод Абдуқодиров билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Учрашувда ҳуқуқий таълим, кадрлар малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ташриф давомида меҳмонлар учун Академия бўйлаб экскурция ташкил этилди.
Томонлар ҳуқуқ соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ