Халқаро илмий базалар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди
Одил судлов академиясида Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази билан ҳамкорликда “Ахборот ресурслари билан ишлашда Scopus, Web of Science ва Springer Nature каби халқаро базаларидан фойдаланиш амалиётини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг доирасида Илмий таҳририят ва ноширлик бошқармаси бош мутахассиси, “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” халқаро илмий-техникавий журнали бош муҳаррири, фалсафа доктори (PhD) Хилола Салоева томонидан “Илмий мақолани расмийлаштиришда сунъий интеллект имкониятларидан тўғри фойдаланиш” мавзусида маъруза қилинди.
Машғулот давомида илмий мақолаларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда сунъий интеллект воситаларидан мақсадли ва масъулиятли фойдаланиш, илмий манбалар билан ишлаш, ахборотни таҳлил қилиш ҳамда тадқиқот натижаларини халқаро талаблар асосида тақдим этишга оид амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан фикр алмашилди ва савол-жавоблар ўтказилди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ