Халқаро экспертлар учрашуви: технологиялар, сунъий интеллект ва халқаро арбитраж
Бугун, Одил судлов академиясида СЛЛС Глобал асосчиси, халқаро юрист Лей Ши (Леи Ши) иштирокида халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда «Технологияларни бошқариш, сунъий интеллект ва халқаро арбитраж: Марказий Осиё ва Евроосиёда трансчегаравий инвестициялар учун ҳуқуқий муаммолар» мавзуси муҳокама қилинди.
Учрашув давомида технологиялар ва сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, трансчегаравий инвестициялар, маълумотларни бошқариш, экспорт назорати ҳамда халқаро тижорат ва инвестиция низоларини ҳал этишнинг замонавий механизмлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар билан боғлиқ янги турдаги ҳуқуқий низоларга тайёргарлик кўриш, судьялар ва ҳуқуқшуносларнинг замонавий технологик-ҳуқуқий компетенцияларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида СЛЛС Глобал Тҳоугҳт Леадершип халқаро эксперт-таҳлилий нашрининг «ТДГ: Течнологй, Дата, анд Говернансе», Қ3 2026 сони ҳам тақдим этилди.
Маълумот учун: Лей Ши Хитой, Калифорния (АҚШ) ва Гонконгда профессионал ҳуқуқий малакаларга эга бўлиб, «Бир макон — бир йўл» халқаро юристлар ассоциацияси, ВИПО Неутрал аъзоси, ЭУ СМE Чина ИП Ҳелпдеск ташқи эксперти, шунингдек, Қозоғистондаги АИФС ва Дубайдаги ЛАДда ўқитувчи сифатида фаолият юритади.
Boshqa yangiliklar