СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
📢 Бугун Тошкент шаҳрида “Суд-экспертлик фаолиятида психологик портретлаш ва профайлинг” мавзусида “Суд-психологик экспертиза ва психолог иштирокидаги комплекс экспертизанинг долзарб масалалари” В халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон, Россия, Беларус, Арманистон, Канада ва Швейтсариядан соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.
🤝 Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
📄 Меморандум суд-ҳуқуқ соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, судьялар ва суд тизими ходимларининг психологик компетенцияларини ривожлантириш, шунингдек, суд фаолиятида замонавий психологик ёндашувлардан фойдаланишни кенгайтириш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
Шунингдек, томонлар суд психологияси, психологик портретлаш ва профайлинг, вояга етмаганлар билан боғлиқ ишлар, суд-экспертлик фаолиятида психологик билимлардан фойдаланиш, илмий-тадқиқот фаолияти, ўзаро тажриба алмашиш, семинар ва тренинглар ташкил этиш ҳамда мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.
🔹 Мазкур меморандум суд кадрларининг психологик ва касбий компетенцияларини юксалтириш, суд-экспертлик фаолиятида замонавий психологик ёндашувларни ривожлантириш ҳамда суд-психологияси йўналишида амалий ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим қадам бўлди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ