Инсон ҳуқуқлари бўйича В Самарқанд форуми ўтказилмоқда

28.09.2026 / 23:34
24
#

2026 йил 28–29 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Инсон ҳуқуқлари бўйича В Самарқанд форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори ва ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази томонидан ташкил этилган.

Форум “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 60 йиллиги ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллиги: инсон қадр-қиммати, тенглик ва барқарор ривожланиш йўлида глобал шериклик” мавзусига бағишланган.

Форумнинг якуний босқичи 29 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони, Улуғбек мадрасасида бўлиб ўтади. Ялпи мажлисда параллель сессиялар натижалари умумлаштирилиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал тизимини мустаҳкамлашга қаратилган хулоса ва амалий таклифлар тақдим этилади.

Шу тариқа, В Самарқанд форуми миллий ва халқаро экспертлар, давлат органлари, БМТ тузилмалари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, илғор тажрибаларни алмашиш ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш учун муҳим халқаро мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097