Судьялар учун гендер стереотиплари ва камситишга қарши курашиш бўйича тренинг якунланди
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси, Халқаро юристлар комиссияси (ИСЖ) ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида судьялар учун гендер стереотиплари ва аёллар ҳамда қизларга нисбатан камситиш ҳолатларини суд амалиётида аниқлаш ва уларга қарши курашиш мавзусида тренинг ташкил этилди.
Тренингнинг асосий мақсади судьяларнинг аёллар ва қизларга нисбатан камситувчи стереотипларни англаш, уларнинг суд қарорлари ва одил судлов жараёнига таъсирини баҳолаш, шунингдек, халқаро ҳуқуқий стандартларни амалиётда қўллаш борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Тадбир давомида гендер стереотипларига қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари, уларни аниқлаш ва бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар амалий кейслар устида гуруҳларда ишлаб, ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар.
Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Boshqa yangiliklar
-
Олий суд судьялари томонидан маҳорат дарслари ўтказилмоқда
-
1 117 НАФАР СУДЬЯ МУРАККАБ ТОИФАДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА МАЛАКА ОШИРДИ
-
СУД ФАОЛИЯТИДА СУНЪИЙ ИНТEЛЛEКТДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЎЗБEКИСТОН ТАЖРИБАСИ ХАЛҚАРО МИНБАРДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
-
ПРОФEССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН КПИ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ
-
СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КEНГАШИ ВА ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ФРАНЦИЯДАГИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА