Малака ошириш курслари давом этмоқда

29.09.2026 / 21:22
25
#

Аввал  хабар берганимиздек, «Инсон» марказларининг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчилари ҳамда Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаларининг масъул ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари давом этмоқда.

Бугунги машғулотларда Одил судлов академияси профессори E.Sabirov томонидан “Алимент ундириш билан боғлиқ ишларни судда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари” ҳамда Олий суди судьяси J.Tirkashev томонидан "Уй-жой низолари ва қарзни ундириш билан боғлиқ фуқаролик ишларининг судда кўриб чиқилиши"га оид мавзуларда машғулотлар ўтказилди.

Машғулотларда мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш тартиби, далилларни баҳолаш ва суд амалиётида эътибор қаратиладиган масалалар муҳокама қилинди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097