“Ворислик ҳуқуқини такомиллаштириш масалалари: хорижий тажриба” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси томонидан “Ворислик ҳуқуқини такомиллаштириш масалалари: хорижий тажриба” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.
Тадбирда Академия профессор-ўқитувчилари, судьялар, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда соҳанинг амалиётчи мутахассислари иштирок этдилар.
Конференция давомида ворислик ҳуқуқининг назарий ва амалий жиҳатлари, ворислик муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишдаги мавжуд муаммолар, суд амалиётида учраётган масалалар ҳамда уларни ҳал этишда хорижий тажрибадан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ворисликка оид низоларни судда кўриш, васиятнома ва қонун бўйича ворислик, мажбурий улуш, вояга етмаганлар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ворислик ҳуқуқлари, рақамли активлар ва рақамли мероснинг ҳуқуқий мақоми каби долзарб масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ