ВИЛОЯТ ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН СУДЛАР РАИСЛАРИ ЎРИНБОСАРЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ

06.06.2026 / 17:48
12
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар раислари ўринбосарлари учун ташкил этилган малака ошириш курсининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўқув дастури суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, судларда оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий геосиёсий жараёнлар, стресс ва вақтни бошқариш, шунингдек, суд амалиётининг долзарб масалаларига бағишланган мавзуларни қамраб олди.

Шунингдек, тингловчилар Олий суд фаолияти билан яқиндан танишиб, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд амалиётини таҳлил қилишга қаратилган амалий машғулотларда ҳам иштирок этдилар.

Мазкур малака ошириш курси суд раислари ўринбосарларининг касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, бошқарув салоҳиятини ошириш ҳамда одил судлов сифатини юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбир якунида курсни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатлар топширилди.