ТОШКЕНТДА ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ХАЛҚАРО СУД-ҲУҚУҚ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Жорий йилнинг 5–6-май кунлари Тошкент шаҳрида “Туркий давлатларда суд-ҳуқуқ таълими ва одил судлов: рақамли трансформатсия ҳамда илғор тажрибалар сари интегратсия” мавзусидаги нуфузли халқаро форум бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан ташкил этилаётган ушбу халқаро форумда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркиянинг суд-ҳуқуқ таълими муассасалари вакиллари иштирок этади.
Форум доирасида судяларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда замонавий педагогик ёндашувлар юзасидан маърузалар ва тажриба алмашишлар ўтказилади.
Шунингдек, иштирокчиларнинг Одил судлов академиясига ташрифи режалаштирилган бўлиб, улар академия фаолияти ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишадилар.
Boshqa yangiliklar
-
СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ — UI GREENMETRIC ХАЛҚАРО РEЙТИНГИДА ТОП-1000 ТАЛИКДАН ЎРИН ЭГАЛЛАДИ
-
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди
-
ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
-
“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”