“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”

23.09.2026 / 22:45
19
#

«УзА»да Одил судлов академияси Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси Саида Маҳмудова билан “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги конституциявий қонуннинг Ўзбекистон ҳуқуқий тизими ва суд амалиётига таъсири юзасидан суҳбат эълон қилинди.

Суҳбатда Тошкент халқаро молия марказининг ҳуқуқий мақоми, Тошкент халқаро тижорат судининг юрисдикцияси, иқтисодий низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари, суд ва арбитраж ўртасидаги муносабатлар, таъминлаш чоралари, суд қарорларини ижро этиш ҳамда қўлланиладиган ҳуқуқ масалалари ҳақида фикр юритилган.

Шунингдек, халқаро тижорат судловининг ривожланиши шароитида судьялар ва юридик кадрлар учун зарур бўладиган янги билим ва кўникмалар, жумладан, халқаро тижорат ҳуқуқи, молиявий инструментлар, корпоратив бошқарув, рақамли активлар ва электрон далиллар билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилган.

📌 Суҳбатда Тошкент халқаро молия марказининг фаолияти доирасида миллий иқтисодий судлов тизими билан боғлиқ янги ҳуқуқий ва амалий механизмлар ҳақида сўз юритилади.


Батафсил ўқиш

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097