ТЖТНнинг 2026 йилдаги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилади
Бугун Туркий давлатлар суд-ҳуқуқ кадрларини тайёрлаш тармоғига (ТЖТН) аъзо давлатлар иштирокида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2026 йилда ТЖТНга раислик қилиш навбати Ўзбекистон Республикасига топширилди. Ушбу таклиф барча аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
🗣 Раислик Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан амалга оширилади.
🇺🇿 Одил судлов академияси ушбу вазифани қабул қилиб, тармоқ доирасидаги тадбирларни ташкил этиш масъулиятини зиммасига олди.
📅 Навбатдаги йиғилиш жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
💡 Маълумот учун:
ТЖТН 2022 йил 12 декабрь куни Истанбул шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Турк давлатлари ташкилоти (ОТС)га аъзо ва кузатувчи давлатларнинг суд-ҳуқуқий таълим муассасаларини бирлаштиради. Тармоқ доирасида кадрлар тайёрлаш, тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказилади.

Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ