Сунъий интеллект бўйича халқаро тажриба таълим ва тадқиқот жараёнларида қўлланилади
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида сунъий интеллект йўналишида халқаро эксперт, профессор (ДСc) Саид Гулямов иштирокида маҳорат дарси ҳамда Академия раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб, эксперт томонидан “Сунъий интеллект одил судлов тизимида: глобал стандартлардан Ўзбекистон Республикасининг миллий моделига” мавзусида мастер-класс ташкил этилди. Унда тингловчилар сунъий интеллектнинг замонавий имкониятлари, АI технологияларини амалиётда қўллаш механизмлари ҳамда глобал тенденсиялар ҳақида батафсил маълумот олдилар.
Шундан сўнг Академия вакиллари ва Саид Гулямов ўртасида учрашув ўтказилиб, суд тизими ва таълим жараёнларига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, эксперт томонидан Академия ўқув жараёнига муайян фанлар кесимида сунъий интеллект асосидаги ўқув модулларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди. Томонлар мазкур модулларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан келишувга эришдилар.
Шунингдек, Саид Гулямов Академия тингловчилари ҳамда малака ошириш курси иштирокчилари учун келгусида маъруза ва амалий машғулотлар ўтказишга тайёр эканини билдирди.
Мазкур учрашув Академияда инновацион таълим муҳитини ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини суд-ҳуқуқ соҳасига интегратсия қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик