СУДЯЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

20.06.2026 / 12:12
16
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида судялар учун ташкил этилган навбатдаги малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди.

Жумладан, беш йил муддатга тайинланган туманлараро иқтисодий судлар судялари ҳамда маъмурий судлар судялари ва муддатсиз даврга тайинланган судялар (шу жумладан суд раислари) учун анъанавий таълим шаклида малака ошириш курслари ниҳоясига етди.

Машғулотлар давомида тингловчилар суд амалиётидаги долзарб масалалар, протсессуал қонунчиликни қўллашнинг замонавий ёндашувлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро стандартлар, судялик этикаси ва психологияси, шунингдек, суд тизимида ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш масалалари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Курслар якунида тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.