Судьяда нафақат билим, балки холислик, виждон ва масъулият ҳам бўлиши шарт
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА сайтида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори, юридик фанлар доктори Шерзод Абдуқодиров билан Академияда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва суд кадрларини тайёрлаш тизимидаги янгиликларга бағишланган суҳбат эълон қилинди.
Суҳбатда, “Одил судлов – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, хусусан, “Адолат посбонлари” йўналиши доирасида суд тизими учун узлуксиз кадрлар тайёрлашнинг “Пипелине модель”ини жорий этиш, судьяликка номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларининг касбий компетенциялар профилини шакллантириш, мураккаб тоифадаги ишлар бўйича судьяларни ихтисослаштириш ва сертификация тизимини йўлга қўйиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Алумни Ассосиатион, Форсайт маркази ва Эндовмент Фундни ташкил этиш, Академиянинг халқаро нуфузини ошириш ҳамда суд кадрларини тайёрлаш тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантиришга қаратилган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.