Суд тизими фаолиятини ёритишга ихтисослашган журналистлар тайёрланади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори бошчилигидаги вакиллар Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлдилар. Учрашувда суд тизими фаолиятини оммавий ахборот воситаларида профессионал ёритиш, шунингдек таълим, ҳуқуқ ва медиа соҳалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида университетнинг моддий-техник базаси, медиастудиялари ҳамда ўқув жараёни билан танишилди. Музокаралар якунида университет талабалари учун “Суд журналистикаси” йўналишида махсус ўқув курсини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Режага кўра, 30 нафар сараланган талабалар Одил судлов академияси профессор-ўқитувчилари, амалдаги судялар ҳамда медиа соҳаси экспертлари томонидан ўқитилади. Улар суд жараёнларини ёритишнинг ҳуқуқий асослари, журналистика стандартлари, касбий этика ҳамда айбсизлик презумпсиясига риоя этиш каби муҳим масалалар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
Учрашув давомида университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа томонидан университет ҳудудида суд муҳитини акс эттирувчи махсус ўқув аудиториялари ва амалий машғулотлар залларини ташкил этиш таклифи билдирилди. Академия раҳбарияти ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.
Шунингдек, суд тизими фаолиятини ёритишга ихтисослашган журналистлар учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
Учрашув якунида икки олий таълим муассасаси раҳбарлари университет талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Boshqa yangiliklar
-
Суд тизимида очиқлик ва самарали коммуникация: махсус ўқув курси ўз ишини бошлади
-
Prezidentimizning yangi Farmoni mamlakatimizda moliyaviy sektorni yangi bosqichga olib chiqadigan hujjat
-
Ayollar va bolalarga qarshi jinoyatlar uchun javobgarlik kuchaytirilmoqda
-
O‘zbekiston Respublikasining 2026-yil 11-martdagi O‘RQ–1121-sonli Qonuni bilan O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksi hamda Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi.
-
Ko‘p kvartirali uy-joy majmualarini qurishda yangi mexanizmlar joriy etiladi