Про Боно юридик клиникаси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан муҳокама ўтказилди

11.08.2026 / 20:13
29
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори Sh.Abduqodirov Про Боно юридик клиникасида бўлиб, клиника фаолияти, иш жараёнининг ташкил этилиши, фаолият йўналишлари ҳамда фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш амалиёти билан яқиндан танишди.

📱 Клиника фаолиятининг таълимни реал юридик амалиёт билан уйғунлаштиришдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқий вазиятларни квалификация қилиш, бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг мақбул усулларини аниқлаш ҳамда зарур ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнлари муҳокама қилинди.

Ректор фуқарони шахсан қабул қилиб, унинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берди. Бу эса аниқ ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда амалий ва инсон манфаатларига йўналтирилган ёндашувнинг муҳим намунасидир.

📌 Юридик клиника — бу нафақат ижтимоий лойиҳа. У келажакдаги профессионал кадрларни амалиётга тайёрлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда Академиянинг жамият билан бевосита алоқасини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим амалий майдондир.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097