Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси қуйидаги лавозимларга танлов эʼлон қилади
✅ Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири;
✅ Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири;
✅ Маʼмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири;
✅ Касбий кўникмалар кафедраси мудири;
✅ Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири;
✅ Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
✅ Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
✅ Маʼмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
✅ Касбий кўникмалар кафедраси ўқитувчиси;
✅ Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси.
Кафедра мудири лавозимига номзод:
– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
– олий юридик маʼлумот (магистр даражаси)га ҳамда юридик ихтисослиги бўйича камида ўн икки йил (қоида тариқасида, судялик лавозимида камида беш йил) иш стажига эга бўлиши;
– фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
– рус ва/ёки инглиз тилини билиши;
– АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Кафедра ўқитувчиси лавозимига номзод:
– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
– олий юридик маʼлумот (магистр даражаси)га ҳамда юридик ихтисослиги бўйича, камида етти йил (қоида тариқасида, камида беш йил судялик лавозимида) иш стажига эга бўлиши;
– қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
– АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
– педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таʼлим муассасаларида ўқитувчи ҳамда судя бўлиб ишлаган, хорижий (рус, инглиз, немис, француз) тилларини биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.
Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти ўтказишдан иборат. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган шахслар иккинчи босқич – очиқ дарс машғулотлари ўтказишда қатнашадилар.
🎓 Очиқ дарс машғулоти маʼруза шаклида Поwер Поинт Пресентатион/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.
Еслатма: маʼруза (очиқ дарс машғулоти) мавзулари кафедралар предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
🎓 Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Одил судлов академиясининг sudacademy@umail.uz, info@sudacademy.uz электрон почталарига ёки Одил судлов академиясига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
✅ ариза (қайси лавозимга талабгор эканлиги, яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
✅ маʼлумотнома (обйективка).
🏆 Аризалар 2026-йил 29-июн соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун Тел.: (55) 501-01-93.
Boshqa yangiliklar
-
ОДИЛ СУДЛОВ КАДЕМИЯСИДА ЙХҲТ ЛОЙИҲАЛАРИ КООРДИНАТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
Истанбулда халқаро медиатсия бўйича ўқув курси ўтказилди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИГА ПОЛШАЛИК ЭКСПЕРТ ЖАЛБ ЭТИЛДИ
-
Одил судлов акадeмияси олдидаги янги стратeгик вазифалар: коррупцияга қарши курашнинг таълим модели