ЎзАда Одил судлов академияси ректори, юридик фанлар доктори Шерзод Абдуқодировнинг шарҳи эълон қилинди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори, юридик фанлар доктори Шерзод Абдуқодировнинг “Тергов ёки суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва судга ҳурматсизлик учун қандай жавобгарлик белгиланди?” мавзусидаги шарҳи эълон қилинди.
Унда 2026 йил 11-центабрдаги Қонун асосида Жиноят кодексининг 236-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасига киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилган.
Хусусан, тергов фаолиятига ва суд ишларини ҳал этишга ноқонуний аралашиш билан боғлиқ ҳаракатларни алоҳида жиноят таркиблари сифатида ажратиш, мансабдор шахсларнинг хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда аралашуви учун кучайтирилган жавобгарлик белгилаш, шунингдек, судга ҳурматсизлик учун жавобгарлик доирасини суд мажлиси билан бир қаторда суд биносида содир этилган ҳурматсизлик ҳаракатларига ҳам татбиқ этиш масалалари ёритилган.
Мазкур ўзгартиришлар суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, одил судловни ҳар қандай ноқонуний таъсирдан ҳимоя қилиш ҳамда суд нуфузини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилган.
Батафсил: ЎзА сайтида ўқиш
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ