Одил судлов академиясининг халқаро майдондаги ҳамкорлиги кенгаймоқда

20.08.2026 / 21:30
24
#

Бугун Индонезиянинг нуфузли таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Академиянинг халқаро алоқалари яна бир муҳим йўналишда кенгайди.

Академияда Индонезиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий нашрлари вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Университас Себелас Марет, Университас Сламет Рияди, Университас Муҳаммадияҳ Сидоаржо ҳамда бошқа таълим ва илмий муассасалар вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқ соҳасидаги илмий журналлар фаолиятини такомиллаштириш, мақолаларни халқаро маълумотлар базаларида индексация қилиш, таҳририятлараро ҳамкорлик ва қўшма илмий тадқиқотларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Одил судлов академияси ҳамда Университас Сламет Рияди (УНИСРИ) Суракарта Ҳуқуқ факультети ва Университас Муҳаммадияҳ Сидоаржо ўртасида Англашув меморандумлари имзоланди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097