ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИДА ХАЛҚАРО УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, юридик таълим йўналиши талабалари учун БМТнинг инсон ҳуқуқлари тизими ва халқаро стандартлари бўйича маърифий машғулотларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё минтақасидаги устувор фаолият йўналишлари юзасидан фикр алмашилиб, келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Тадбир конструктив мулоқот руҳида ўтиб, томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўзаро манфаатли таклифлар билдирилди.
Boshqa yangiliklar
-
СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ — UI GREENMETRIC ХАЛҚАРО РEЙТИНГИДА ТОП-1000 ТАЛИКДАН ЎРИН ЭГАЛЛАДИ
-
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди
-
ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
-
“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”