Одил судлов академиясида ўқув-илмий йўналишда хорижий тажрибага асосланган машғулотлар
Одил судлов академиясида ўқув-илмий фаолиятни халқаро тажриба билан уйғунлаштириш доирасида амалий машғулотлар ташкил этилди. Хусусан, Литванинг Казимиерас Симонавиcиус университети профессори Раимундас Калеснйкас иштирокида касбий қайта тайёрлаш курслари учун дарслар бошланди.
Машғулотлар суд протсессида этика нормалари ва касбий талаблар, шунингдек хорижий давлатларда амал қилинадиган стандартларга бағишланди. Ўқув жараёни тингловчилар билан очиқ ва интерактив муҳокамалар, реал ҳолатлар таҳлили ҳамда қиёсий-ҳуқуқий ёндашувлар асосида олиб борилди.
Мазкур ўқув-илмий машғулотлар тингловчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш, суд фаолиятида этик меъёрларга риоя этиш маданиятини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро амалиётга таянган ҳолда профессионал малакани оширишга хизмат қилади.