Одил судлов академиясида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги тантанали нишонланди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Одил судлов академиясида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Судьялар олий кенгаши ва Одил судлов академияси раҳбарияти, судьялар, суд аппарати ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров очиб, иштирокчиларни Мустақиллик байрами билан муборакбод этди. У ўз нутқида муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган эзгу ишларга алоҳида тўхталди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 августдаги тегишли Фармонига мувофиқ, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Судьялар олий кенгаши судьяси Камолов Хусниддин Лутфидинович ҳамда Одил судлов академияси матбуот котиби Бакирова Иродахон Ботиржоновна ҳамкасблари томонидан яна бир бор самимий муборакбод этилди.
Шунингдек, бир гуруҳ судьялар ва ходимларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони, суд тизими фахрийларига эса “Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Тадбирда сўзга чиққан мукофот соҳиблари билдирилган юксак эътироф учун самимий миннатдорлик изҳор этдилар. Улар, аввало, давлатимиз раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ тизими ва унинг вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликни алоҳида таъкидлаб, шунингдек, Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси раҳбариятининг доимий қўллаб-қувватлаши, касбий ривожланиш ва самарали фаолият юритиш учун яратилаётган шарт-шароитларни юксак қадрлашларини билдирдилар.
Таъкидланганидек, бундай юксак эътироф соҳа вакилларини келгусида ҳам одил судловни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида янада катта масъулият ва фидойилик билан хизмат қилишга ундайди.
Шунингдек, кўплаб ҳуқуқшуносларнинг устози, таниқли ҳуқуқшунос олима, давлат арбоби Ф. Муҳиддинова таваллуд айёми муносабати билан жамоа томонидан табрикланиб, унга эзгу тилаклар билдирилди.
Boshqa yangiliklar
-
Янги ўқув йилига тайёргарлик ва ижро интизоми масалалари муҳокама қилинди
-
Суд кадрларининг профессионаллиги, ҳалоллиги ва замонавий компетенциялари мунтазам ривожлантирилади
-
Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан ихтисослик бўйича суҳбат ўтказилди
-
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА сайтида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси проректори Нодирбек Салаевнинг “Янги Ўзбекистон - Янги одил судлов” номли мақоласи эълон қилинди.
-
ЮКСАК ЭЪТИРОФ