ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИ — ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ, ЯНГИ МАҚСАДЛАР ВА ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ

04.09.2026 / 20:41
25
#

Бугун Одил судлов академиясида ректор раислигида янги ўқув йили олдидан кенгайтирилган стратегик учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Академия фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, таълим жараёнини суд амалиётининг замонавий эҳтиёжларига мослаштириш, илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, инновацион ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро илмий майдонда Академиянинг ўрни ва таъсирини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

2030 йилга қадар стратегик мақсад — Одил судлов академиясини анъанавий таълим муассасасидан замонавий Justice Research & Innovation Hub даражасига олиб чиқиш.

Яъни, Академия нафақат билим берадиган, балки:

— суд амалиёти учун янги билим ва илмий ечимлар яратадиган;

— одил судлов соҳасидаги келажак тенденцияларини прогноз қиладиган;

— инновацион ғоя ва технологияларни синовдан ўтказиб, амалиётга жорий этадиган;

— миллий ва халқаро илмий кун тартибини шакллантиришда фаол иштирок этадиган

янги авлод илмий-инновацион марказига айланиши лозим.

Учрашувда белгиланган стратегик мақсадларни амалий натижага айлантириш бўйича таркибий бўлинмалар ва масъул ходимларга аниқ вазифалар, устувор йўналишлар ва натижадорлик мезонлари белгилаб берилди.

Янги ўқув йили — бу шунчаки янги академик давр эмас. Бу Одил судлов академиясининг 2030 йилга қадар мўлжалланган янги тараққиёт босқичининг бошланишидир.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097