ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ КEНГАЙТИРМОҚДА
Одил судлов академиясида Халқаро адлия ва қонун устуворлиги институти (ИИЖ)нинг жаноб Науфел Геид бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Академия ректори Шерзод Абдуқодиров меҳмонларни муассасанинг асосий фаолият йўналишлари, судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш, амалдаги судьялар малакасини ошириш ҳамда таълим жараёнига замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш борасидаги ишлар билан таништирди.
Мулоқотда судьяларнинг касбий салоҳиятини ошириш, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, терроризм ҳамда трансмиллий жиноятларга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Одил судлов академияси ва ИИЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида қўшма ўқув дастурлари ва ихтисослаштирилган курслар ташкил этиш, амалий машғулотлар ва суд симуляцияларини ривожлантириш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда ўқув-услубий материалларни биргаликда ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Ҳамкорликнинг дастлабки амалий қадами сифатида судьялар ва Академия профессор-ўқитувчилари иштирокида ихтисослаштирилган ўқув курсини ўтказиш режалаштирилган.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Академия фаолияти, таълим жараёни учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда “Про Боно” юридик клиникаси фаолияти билан ҳам танишдилар.
Мазкур меморандум икки муассаса ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, судьяларнинг касбий маҳоратини ошириш ва илғор халқаро тажрибани миллий суд-ҳуқуқ таълими тизимига татбиқ этишга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИЯМИЗНИНГ «ФEМИДА» ЖАМОАСИ — «ЗАКОВАТ» БEЛЛАШУВИ СОВРИНДОРИ!
-
ЛОНДОНДА ЎЗБEКИСТОН ОЛИЙ СУДИНИНГ СИФоССга АЪЗОЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
-
АКАДEМИЯ ВА УНОДС: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ РEКТОРИ ХАЛҚАРО “БИЗНEСДА ҲАЛОЛЛИК” ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ
-
Судья фаолиятида психологик мувозанат: руҳий барқарорлик ва адолатли қарорлар сари