ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ РEКТОРИ ХАЛҚАРО “БИЗНEСДА ҲАЛОЛЛИК” ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ
Тошкент шаҳрида “Тоза бизнес: ҳалол тадбиркорликнинг янги стандарти” мавзусида В халқаро “Бизнесда ҳалоллик” форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректори Sh.Abduqodirov ҳам иштирок этди.
Халқаро форумда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, бизнес ҳамжамияти ва хорижий компаниялар вакиллари жамланиб, тадбиркорлик фаолиятида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хавфларнинг олдини олиш, корпоратив бошқарув ва комплаенс тизимларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Форум доирасидаги сессияларда халқаро инвесторлар талаблари, Ўзбекистон компанияларининг глобал бозорларга чиқиш имкониятлари, бизнес муҳитида ишончни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий коррупцияга қарши механизмларни жорий этиш юзасидан фикр ва тажрибалар алмашилди.
Бундай халқаро мулоқот майдонлари қонун устуворлиги, шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Boshqa yangiliklar
-
Судья фаолиятида психологик мувозанат: руҳий барқарорлик ва адолатли қарорлар сари
-
АКАДEМИЯНИНГ СТРАТEГИК РEЖАЛАРИ ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
-
Судьялар дона суриб, маҳоратларини намоён этдилар
-
Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ўтказилди
-
Жиноят қонунчилигининг долзарб масалалари муҳокама марказида