АКАДEМИЯНИНГ СТРАТEГИК РEЖАЛАРИ ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.11.2026 / 20:00
22
#

Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Академия Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидан Академиянинг жорий фаолияти, таълим жараёнларини янада самарали ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишлари ҳамда таркибий бўлинмалар олдида турган долзарб вазифаларга оид масалалар ўрин олди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг маъруза ва ахборотлари тингланиб, амалга оширилаётган ишлар натижалари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, Академия фаолиятининг самарадорлигини ошириш, таълим ва илмий йўналишлардаги ишларни изчил давом эттириш юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097