АКАДEМИЯ ВА УНОДС: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ

27.11.2026 / 10:01
10
#

Одил судлов академиясида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (УНОДС) Одам савдоси ва мигрантларни ноқонуний олиб киришга қарши курашиш секцияси гуруҳи раҳбари Й. Маркес ҳамда эксперт-маслаҳатчи С. Козешник билан учрашув бўлиб ўтди.

       Мулоқотда судьялар таълимини ривожлантириш, халқаро экспертлик тажрибасини жорий этиш ва қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

✅ Академия томонидан ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишлар таклиф этилди:

⏺ Академия профессор-ўқитувчиларини халқаро таълим дастурларига эксперт ва тренер сифатида жалб этиш;

⏺ Судьялар учун одам савдоси ва мигрантларни ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ жиноят ишларига оид ихтисослаштирилган тренинглар ташкил этиш;

⏺ Халқаро суд амалиёти ва жабрланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма ўқув дастурлари ҳамда методик материаллар ишлаб чиқиш;

⏺ Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро тренерлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган “Траининг оф Траинерс” дастурларини йўлга қўйиш.

Учрашув якунида судьялар малакасини ошириш, илғор халқаро тажрибани таълим жараёнига татбиқ этиш ва Академиянинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097