АКАДEМИЯМИЗНИНГ «ФEМИДА» ЖАМОАСИ — «ЗАКОВАТ» БEЛЛАШУВИ СОВРИНДОРИ!

28.11.2026 / 16:33
19
#

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган «Заковат» интеллектуал ўйинида Одил судлов академияси тингловчиларидан иборат «Фемида» жамоаси 30 та жамоа орасида фахрли 2-ўринни қўлга киритди!

Ушбу натижа тингловчиларимизнинг юксак билим салоҳияти, теран тафаккури, мантиқий фикрлаши ва жамоавий ҳамжиҳатлигининг ёрқин намунасидир.

Академияда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, билим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏆 «Фемида» жамоасини эришилган муваффақият билан самимий табриклаймиз!

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097