Одил судлов академияси вакиллари халқаро ўқув дастурини муваффақиятли якунлади
Аввал хабар берганимиздек, Туркия Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ўқув дастури доирасида тадбир ўтказилди.
Мазкур ўқув дастурида Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши судяси А.Хамрайев, Академия проректори Н.Салайев, кафедра мудири Д.Исраилов ҳамда профессор-ўқитувчи С.Мамадийев иштирок этди.
Дастур давомида инсон ҳуқуқлари соҳасига оид долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашилди, Туркий давлатлар суд-ҳуқуқ кадрларини тайёрлаш тармоғига аъзо мамлакатлар вакиллари билан ўзаро тажриба алмашилди, замонавий ёндашувлар ҳамда илғор амалиётлар муҳокама қилинди.
Ўқув дастури якунида делегация а'золарига мазкур халқаро ўқув дастурида муваффақиятли иштирок этганликлари учун сертификатлар топширилди.
Халқаро ўқув дастурида иштирок этиш Академия вакилларининг касбий салоҳиятини янада ошириш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида замонавий ёндашувларни кенг жорий этишга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик