Одил судлов академияси ва Суд экспертиза маркази ҳамкорлигининг янги босқичи
Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X.Sulaymonova номидаги Республика суд экспертиза маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум суд-ҳуқуқ соҳасида кадрлар тайёрлаш, суд экспертизаси йўналишида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш.
Ҳамкорлик доирасида судьялар ва суд тизими ходимларининг суд экспертизаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини янада ошириш, мутахассислар иштирокида ўқув семинарлари, давра суҳбатлари ва илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, соҳага оид долзарб масалалар бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилмоқда.
Меморандум имзолангач, Академия раҳбарияти X.Sulaymonova номидаги Республика суд экспертиза марказида яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, меморандум доирасида ўзаро йўл-харитаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мазкур ташриф ўзаро тажриба алмашиш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини янада ривожлантириш учун муҳим амалий аҳамият касб этди.
Boshqa yangiliklar
-
Оила ва гендер масалаларида илмий-амалий ҳамкорлик кенгаймоқда
-
Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими фаолияти таҳлил қилинди
-
Ахборот-ресурс марказининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди
-
Судьялар учун мураккаб тоифадаги жиноят ишлари бўйича навбатдаги малака ошириш машғулоти ўтказилди
-
Про Боно юридик клиникаси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан муҳокама ўтказилди