Одил судлов академияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида имзоланган мазкур ўзаро англашув меморандуми ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Меморандум икки ташкилот ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, меморандум доирасида ёшлар учун ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, таълим лойиҳалари, семинар ва тренинглар ташкил этиш, илғор тажрибаларни алмашиш ҳамда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги ишларни йўлга қўйиш назарда тутилган.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ