Одил судлов академияси ва Нотариал палата ҳамкорлигининг янги босқичи
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжат таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, суд ва нотариат амалиёти ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида:
судьялар, тингловчилар ва нотариат соҳаси вакилларининг билим ва амалий кўникмаларини ошириш;
долзарб масалалар бўйича қўшма илмий-таҳлилий тадқиқотлар олиб бориш;
малака ошириш ва ўқув курслари, семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш;
тажрибали нотариуслар ва Нотариал палатанинг юқори малакали мутахассисларини Академиянинг ўқув жараёнларига жалб этиш;
тингловчиларнинг нотариат соҳасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, суд ва нотариат фаолиятини рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда илғор амалиётларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ