ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИ ВА ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, таълим, илмий-тадқиқот ва амалий фаолият йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда мазкур ҳамкорлик икки таълим муассасасининг илмий ва педагогик салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ