“Одил судлов – 2030” стратегияси ва суд амалиётини илмий таҳлил қилиш масалалари
“Янги Ўзбекистон” газетасида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Авазбек Юлдошбековнинг “Одил судлов – 2030” стратегияси ва суд амалиётини илмий таҳлил қилиш масалаларига бағишланган мақоласи эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 августдаги “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ–160-сон Фармони билан белгиланган вазифалар, хусусан, ягона суд амалиётини шакллантириш, суд фаолиятининг очиқлигини ошириш ҳамда суд амалиётини илмий асосда таҳлил қилиш масалалари ёритилган.
Шунингдек, мақолада Одил судлов академиясида “Суд амалиётини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази”ни ташкил этиш, суд статистикасини мунтазам таҳлил қилиш, бекор қилинган ва ўзгартирилган суд қарорлари динамикасини ўрганиш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш таклиф этилган.
Натижада, суд амалиётини илмий таҳлил қилиш, таълим жараёни ва амалиёт ўртасидаги узвийликни таъминлаш, ўқув дастурларини реал амалиётдаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда шакллантириш имконияти яратилиши қайд этилган.
Boshqa yangiliklar
-
Одил судлов академияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
-
Кечки таълим шакли магистрантлари учун машғулотлар бошланди
-
СУДЬЯЛАР УЧУН ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН КИТОБЛАР
-
Ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
-
Халқаро илмий базалар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди