Навбатдаги малака ошириш курслари якунланди
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида «Инсон» марказларининг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчилари ҳамда Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси масъул ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари якунланди.
Мазкур ўқув дастури «Инсон» марказлари масъул ходимларининг оилавий ва фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш, шунингдек, суд жараёнларида болалар ва оилаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича компетенцияларини ривожлантиришга қаратилди.
Курслар давомида тингловчиларга соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги янгиликлар, ҳуқуқий таваккалчиликларни бошқариш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар, суд амалиёти ҳамда ҳуқуқий экспертизанинг долзарб масалалари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар Академия профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Олий суд ва Тошкент шаҳар судларида фаолият юритаётган кўп йиллик тажрибага эга судьялар иштирокида олиб борилди.
Малака ошириш курслари якунида тингловчиларнинг ўзлаштирган билимлари тест синовлари орқали баҳоланди. Натижаларга кўра, барча иштирокчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори эканлиги қайд этилиб, курс якунида уларга сертификатлар топширилди.
Boshqa yangiliklar
-
Магистратура декани магистрантлар билан очиқ мулоқот ўтказди
-
Инсон ҳуқуқлари: миллий ва халқаро тажриба уйғунлиги
-
Академия ректори касбий қайта тайёрлаш курси тингловчилари билан очиқ мулоқот ўтказди
-
Магистратура талабалари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
-
Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 75 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди