Маъруза эмас — мулоқот ва таҳлил майдони
26.02.2026 / 21:45
10
Бугун замонавий таълим фақат маълумот бериш билан чекланмайди. Одил судлов академиясида жорий этилаётган очиқ ва инновацион машғулотлар ҳамкорлик, таҳлил ва амалий фикрлашга асосланган янги форматни намоён этмоқда.
Ана шундай машғулотлардан бири Жиноят ҳуқуқи ихтисослиги тингловчилари учун ташкил этилди. “LegalLens AB” адвокатлик фирмаси адвокати С.Каримов томонидан “Судларда адвокатлик функсиясини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўтказилган маҳорат дарси давомида назарий билимлар амалий мисоллар билан бойитилди.
Машғулот очиқ мулоқот ва таҳлилга бой тарзда ўтказилиб, тингловчиларга суд жараёнида адвокатнинг ҳимоя функсияси ва касбий ёндашувлари бўйича муҳим амалий хулосалар берилди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ