МАЪМУРИЙ ОДИЛ СУДЛОВ: ЯНГИ БОСҚИЧ

22.09.2026 / 21:54
11
#

Энг муҳим ғоя:

Маъмурий одил судловда асосий эътибор нафақат бузилган ҳуқуқни тиклашга, балки ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш ва давлат органлари қарорлари устидан самарали суд назоратини таъминлашга қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарига маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдим этилди.

📊Рақамлар нимани кўрсатади?
2017 йилдан буён маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилган. 70 мингдан ортиқ ҳолатда давлат органларининг ноқонуний қарорлари бекор қилинган. Шунингдек, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан 27 мингга яқин хусусий ажрим чиқарилган.

✔️Янги босқичда нималар таклиф этилмоқда?
судга мурожаат қилишнинг 4 турдаги даъво шаклини жорий этиш;
ҳуқуқ бузилишидан олдин уни ҳимоя қилишга қаратилган проактив суд ҳимоясини таъминлаш;
давлат органининг қонунбузилишини тан олиш ҳақида муддатсиз мурожаат қилиш имкониятини яратиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш;
давлат органларининг дискресион ваколатларидан қонуний ва асосли фойдаланганини суд томонидан текшириш;
суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш механизмларини кучайтириш.

💡Эътиборли жиҳат:

Бу ёндашув маъмурий судни фақат содир бўлган ҳуқуқбузилиш оқибатларини бартараф этувчи институт эмас, балки давлат органлари фаолияти устидан самарали суд назоратини амалга оширувчи ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олишга хизмат қилувчи механизм сифатида янада ривожлантиришни назарда тутади.

🖥Ҳуқуқшунослар учун эса янги масала:
Энди маъмурий судловда нафақат «қарор қонунийми?», балки «давлат органи ушбу қарорни қандай асослар ва қандай жараён асосида қабул қилди?» деган савол ҳам муҳим аҳамият касб этади.

✍️Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири I.Ergashev

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097