МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ БОШЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси 2026/2027-ўқув йили учун 70420115 – "Суд фаолияти" мутахассислиги бўйича магистратурага қабул эълон қилади.
🗓 Қабул муддати: 2026-йил 1-июлдан 30-июлга қадар (30-июл куни ҳам).
📄 Магистратура дастури кундузги ва кечки таълим шаклларида ташкил этилиб, суд-ҳуқуқ соҳасида чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган.
🎓 Дарс машғулотлари суд тизимида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган судялар, профессор-ўқитувчилар ҳамда халқаро экспертлар томонидан олиб борилади. Бу эса тингловчиларга назарий билимлар билан бир қаторда реал суд амалиётига асосланган тажриба ва кўникмаларни ҳам эгаллаш имконини беради.
Ўқув жараёнида тингловчилар суд амалиётига оид иш материаллари, протсессуал ҳужжатлар ва суд қарорлари билан ишлаш орқали уларни таҳлил қилиш ҳамда амалда қўллаш кўникмаларини шакллантирадилар.
Одил судлов академияси магистратураси замонавий билим ва юксак касбий салоҳиятга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида илмий ва амалий салоҳиятни ривожлантиришга хизмат қилади.
📌 Магистратурага қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 25-июндаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ