Келажакда тўлиқ рақамли судлар бўлиши мумкинми?
Ҳа, келажакда тўлиқ рақамли судлар бўлиши мумкин. Лекин айни вақтда “тўлиқ рақамли суд” деганда икки хил моделни фарқлаш керак.
⌛Биринчидан, рақамли суд даври аллақачон бошланган. Бу ҳолатда даъво аризаси электрон берилади, далиллар рақамли юборилади, мажлис видеоконференция орқали ўтади, қарор электрон шаклда қабул қилинади. Бундай судлар келажакда оддий ҳолатга айланиши мумкин.
⌛Иккинчидан, судясиз, фақат алгоритм қарор чиқарадиган суд масаласи жуда баҳсли ҳисобланади. Жиноят ишларида бундай моделни тўлиқ қабул қилиш хавфли. Чунки жиноят судловида инсон тақдири, озодлик, айб, қасд, жазо, адолат ва шафқат каби фақат математик алгоритм билан баҳолаб бўлмайдиган омиллар бор.
🌐Халқаро ёндашув ҳам шу йўсинда шаклланмоқда. Мисол учун, Европа Иттифоқининг АИ Аcт ҳужжати сунъий интеллектни хавф даражасига қараб тартибга солади ва ишончли АИ талабларини белгилайди.
✔️Йевропа Кенгашининг 2024-йилда имзолаш учун очилган АИ бўйича Конвенсияси эса АИ инсон ҳуқуқлари, демократия ва ҳуқуқ устуворлигига мос бўлиши кераклигини таъкидлайди. Ҳеч иккиланмай таъкидлаш мумкинки, келажак суди рақамли бўлиши мумкин, аммо адолат фақат алгоритмга топширилмаслиги керак.
✔️Жиноят ишларида сунъий интеллект ишларни тақсимлашда, суд амалиётини таҳлил қилишда, хавф омилларини кўрсатишда, далиллар массивини саралашда, протсессуал муддатларни назорат қилишда, судяга ҳуқуқий ахборот беришда ёрдамчи восита бўлиши мумкин.
️Лекин якуний қарор, айниқса айбдорлик ва жазо масаласида, судя (инсон) томонидан қабул қилиниши керак. Чунки алгоритм ҳисоблайди, лекин адолатни ҳис қилмайди.
☄️Келажак судлари рақамли бўлади, аммо адолатнинг марказида инсон судя қолиши шарт. Сунъий интеллект судяни алмаштирмаслиги, балки унинг қарор қабул қилишини шаффоф, тезкор ва асосли қилишга хизмат қилиши лозим.
Суд зали рақамли бўлиши мумкин, аммо адолат алгоритм қўлида ёлғиз қолмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси
Одил судлов академияси
проректори Нодирбек Салайев
Boshqa yangiliklar
-
Коррупцияга қарши курашиш: янги босқич, янги ҳуқуқий нормалар таҳлили
-
Академия ходималари нуфузли халқаро тренингда иштирок этди
-
Одил судлов академиясида медиатсия институтини ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди
-
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги юридик кадрлари учун то'лов асосида малака ошириш курслари бошланди
-
ХАЛҚАРО ЮРИСТЛАР КОМИССИЯСИ (ИCЖ) ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ